avatar
Куч
1827.91
Рейтинг
+682.42

Haydarova Sabina Utkirovna

Мақолалар

Mustaqillik yillarida ajdodlar xotirasini yod etish- muqaddas burch

JizDPI
Илм-фан

 


El yurtimiz taqdiriga daxildor bo`lgan


tarixiy adolatni tiklash, xalqimiz va


millatimizning yaqin o`tmishidagi


yopiq sahifalarni to`la ochib berish,


shu tarixdan saboq chiqarib, bugungi


va kelajak hayotimizga ongli qarashni


shakllantirish, begunoh qurbon


bo`lgan insonlar xotirasini


abadiylashtirish biz uchun xam


qarz, xam farz edi.


                                                                                                                                                       I.Karimov


 



“Тангри қудуғи” романида антропонимларнинг қўлланиш хусусиятлари ҳақида

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, “антропоним”  сўзи юнонча anthropos – одам, onyma – ном, яъни кишининг атоқли оти, исми деган маънони англатади [7, 16]. Ўзбек тилшунослигида антропонимия ва тарихий антропонимия масалалари Э.Бегматов ва унинг шогирдлари томонидан махсус тадқиқ этилган [1, 3-12; 2, 32-121; 3, 39-128].  Ёзувчи Эркин Самандарнинг “Тангри қудуғи” тарихий романидаги антропонимлар ҳам киши диққатини ўзига жалб этади. Тарихий романларда қўлланган антропонимлар эски ўзбек тили луғат таркибининг ажралмас бир қисми  сифатида  морфологик ва синтактик жиҳатдан ўша давр тил меъёрларига, қоида-қонунларига бўйсунадилар. Аммо улар қолган турдош отлар (аппелятивлар)дан аниқ шахс – индивидуал одамни бошқа кўпчилик одамлардан ажратиш билан фарқ қиладилар. Проф.Э.Қиличевнинг таъкидлашича, антропонимлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи, маъно ва мазмуни ҳамда стилистик қўлланилиши каби масалалар рус ва ўзбек тилшунослигида атрофлича ўрганилган ва ўрганилмоқда. Чунки антропонимларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш, айниқса, уларнинг бадиий адабиётдаги услубий ролини аниқлаш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга [4, 64].



Жиззах адабий муҳитининг ўзбек адабиётида тутган ўрни

JizDPI
Илм-фан

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессиясида Президентимиз  Ислом Каримов: “Эътироф этиш керакки, Жиззах воҳаси тарихий, археологик, этнографик тадқиқотлар    ўтказиш    мезонлари қониқарсиз ҳисобланадиган тарихий-маданий воҳалардан биридир. Жиззах икки минг йилдан кўпроқ тарихга ва гўзал табиатга эга бўлган қадимий маскан ўзбек халқининг кўп-кўп асл фарзандлари мана шу заминда тарбия топган, ўз фидойилиги билан эл-юртимизнинг обрўсига обрў, салоҳиятига салоҳият қўшган тарихда ўзларининг пок номларини қолдирган”,- деб таъкидлаб, ушбу қадимий маскан тарихини ўрганиш даражасини қониқарсиз баҳолаб, уни танқид остига олган ва мутахассисларни келгусида Жиззах тарихини ўрганишга даъват этган экан, маънавиятимизга қаратилган бундай эътибор унинг узвий бўлаги ҳисобланган адабиёт тарихига ҳам қаратилган эътибор, аҳамиятдан далолат экан, Жиззах  вилоятидан етишиб чиққан  номлари тарих китобларида унутилаёзган алломалар ҳақида сўз юритиш ва уларни адабиёти тарихидаги ўрнини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Абул Фатҳ Алоиддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид ал-Ўсмандий ас-Самарқандий, Мулло Абдулло Ўсматий ибн Муҳаммад  Юсуф Халифа, Қози Поянда Зоминий, Кабир ибн Кабир Дизақий Самарқандий, Мулло Хизр Бобо бин Мулло Яъқуб Диззахий, Махмур Коризий, Муаззамхон, Убайдулла Аламкаш, Нарзулла Нарзий, Инъомхон Маҳжур  каби шоирларни ноёб қўлёзмаларини излаб топиб, тадқиқот  этиб,  адабиётимизга қайтариш шунингдек, ХХ асрда ижод қилган Жиззахлик шоир ва ёзувчилар ижодида анъана ва новаторлик, истиқлол даври Жиззах адабий муҳитининг ўзига  хослиги, уларнинг тафаккур қирралари, асарларининг ғоявий-бадиий ўзига хослиги каби жиҳатлар  асосида, миллий истиқлол ғояси талаблари асосида илмий тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ.  



Ўқувчиларда маънавий дунёқарашни шакллантириш омиллари

JizDPI
Илм-фан

Келажакда фарзандларимиз баркамол инсон бўлиб етишишлари учун улар оилада, таълим – тарбия муассасаларида ҳамда ҳаётда яхши тарбия олган бўлишлари керак ва бу уйғунлик жамият маънавиятини шакллантиришда муҳим дидактик асос бўлади. Бундай сермасъулиятли ижтимоий ишни амалга ошириш, ёшларимизнинг маънавиятли бўлиб шаклланишига узвий боғлиқлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Бу борада ёшларимизнинг одобли, хушхулқли, виждони пок кишилар бўлиб шаклланиши учун ўқитувчилар, тарбиячилар, мураббийлар ўз хулқ – атворлари билан уларга яхши ибрат — намуна бўлишларининг ўзи ҳам ушбу соҳанинг долзарб масаласидир.


Мазкур мақолада ҳам бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий дунёқарашини шакллантириш орқали уларни обод турмуш муҳитининг фаол иштирокчиси бўлишга чақириш методикасини баён қилишни мақсад қилиб қўйганмиз.



”Shum bola”, folklor va badiiy mahorat

JizDPI
Илм-фан

XX asr o’zbek adabiyotining faxri, akademik, shoir va adib G’.G’ulom hayot bo’lganida 110 yoshga to’lgan bo’lardi. Adabiyot maydoniga shoirlar, adiblar kelaveradi, o’z iqtidori, ovozi bilan so’z aytaveradi. Adabiyot – so’z san’ati ekan, ana shu so’zni kim qanday aytishиga ko’ra, ajoyib shoir Sayfi Saroiy (XIV asr) topib aytganidek, qaysi biri bulbul, qaysi bir zog’ ekanligi tayin etilaveradi (Ya’ni, Sayfi Saroiy: Jahon  shoirlari ey gulshani bog’, Kimi bulbuldurur so’zda kimi zog’, degan edi).



6-синфда феъл сўз туркумининг ҳаракат тарзи шаклини ўрганишга доир мулоҳазалар

JizDPI
Илм-фан

Тилшуносликнинг морфология сатҳига кирувчи феъл сўз туркумига оид батафсилроқ маълумотлар мактаб она тили курсининг 6-синфида ўрганилади. Бу сўз туркумига оид материалларнинг фойдалилик даражасини ошириш мақсадида кўпроқ ўқувчилар нутқини феъллар билан бойитиш, маънодош феъллардан нутқда унумли фойдаланиш, нутқ шароитига мос равишда ҳаракат ёки ҳолатни ифодаловчи сўзни танлашга эътиборни кучайтириш она тили фани ўқитувчиларининг доимо диққат марказида турмоғи лозим бўлади.



Таълимда интерфаол технологиялар ўрни

JizDPI
Илм-фан

 


      Ўзбекистон Республикасида «Таълим тўғрисида»ги  Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида олиб бориладиган ислоҳотларнинг туб мақсади давлат ва жамиятнинг таълим жараёни олдига қўйган буюртмасини таъминлашдан иборат. Жумладан, давлат ва жамият тараққиёти учун зарур, рақобатбардош, илмий салоҳиятга эга бўлган етук мутахассисларни тайёрлаш, уларга бериладиган таълим-тарбия ва илмий билимлар  мазмунини такомиллаштиришга қаратилган.



Bolalar jismoniy madaniyati va sportining sog’lomlashtiruvchi omillari va ijtimoiy-tarbiyaviy xususiyatlari

JizDPI
Илм-фан

        O’zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A.Karimovning mamlakatimizda 2014 yilni “Sog’lom bola yili” deb e’lon qilinishi bolalar jismoniy madaniyati va sportining sog’lomlashtiruvchi omillariga mutaxassislarning yanada e’tibor berishga qaratilgandir


        Jismoniy madaniyat tizimida sog’lomlashtiruvchi omillar va ularning ijtimoiy-tarbiyaviy, psixologik-pedagogik xususiyatlari alohida o’rin egallaydi. Shu jihatdan olganda ularning ikki asosiy yo’nalishiga qisqacha tavsiflar berish mumkin, ya’ni:



Бахмал туманида яшовчи туркий қавмлар лексикаси

JizDPI
Илм-фан

Туркий қавмлар республикамизнинг барча вилоятларида яшайдилар ва улар ҳақида кўплаб манбаларда  маълумотлар берилган. Жумладан, профессор Х.Жўраев ўзининг “ўзбек тили турк-калтатой шевасининг фонетик ва лексик хусусиятлари” номли монографиясида турк қавмлари ҳақида шундай ёзади: “… турк-калтатой қавмларига тегишли бўлган йлашган шаҳар шеваларга хос бўлган қишлоқ шевасида сўзлашувчи аҳолининг тарихи ва калтатой сўзининг этимологияси ҳақидаги ривоят ҳамда тарихий манбалар кўплаб учрайди. Турк-калтатой сўзи маълум бир уруғнинг номи бўлмай, балки бир неча ўзбек уруғларининг умумий атамаси бўлиб, кейинчалик замон талаби натижасида уруғ номига айланиб қолганлигидан далолат беради”.



Maktabda sinonimlarni o`tishda tarqatma materiallarni qo`llash

JizDPI
Илм-фан

Maktabda ona tili darslarini o`tish jarayonida turli xil pedtexnologiyalardan foydalanish takomillashib bormoqda. Turli xil metod va usullar dars samaradorligini oshirishda muhim vosita ekanligi o`z isbotini topib ulgurdi. Dars jarayonida tarqatma materiallarni qo`llash ham o`quvchilarning faolligini oshirish, ularning barchasining bilimini baholash imkonini beradi. Tarqatma materiallar har bir darsda qo`llash mumkin bo`lgan usul hisoblanadi. Jumladan, 5-sinf ona tili darsligidan o`rin olgan “Sinonimlar” mavzusini o`tishda bu usul juda yaxshi samara beradi.



Адабиёт дарсларида инновацион технологияларнинг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Адабиёт-инсон      маънавияти асосларини ташкил этувчи ҳамда руҳий қдриятларни шакллантиришга хизмат қила оладиган санъат туридир. Бошқа ўқув машғулотларида билим бериш устувор бўлса, адабиётда боланинг кўнгли ва туйғулари билан ишланади. Шу сабабли адабиётни чинакккам инсонийликнинг асосий белгиси бўлмиш бошқа одамларнинг ҳолатини тушуниш, уларга туйғудош бўла оллишдан иборат деб биламиз. Шунинг учун бирорта ҳам ўқув предмети ёки бирор бир санъат тури адабиётнинг ўрнини боса олмайди. Бадиий адабиёт ўқувчиларнинг ҳиссиётларини шакллантириб, туйғуларини нозиклаштириб, кечинмаларини теранлаштиради.



Адибнинг тилдан фойдаланиш маҳорати

JizDPI
Илм-фан

 Моҳир сўз устаси Абдулла Қодирий нафақат ўзбек халқи  тарихида, балки бутун Марказий Осиё халқлари  тарихида  тарихий-ижтимоий босқичларнинг энг  муҳим  бурилиш  палласи  бадиий-эстетик ифодасини  бошлаб  берган, илк бор  бадиий насрда реалистик тасвир йўналишини кашф этган буюк  ижодкордир.



Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини миллий ғоя тарғиботига тайёрлашда ахборот-коммуникацион технологияларининг роли

JizDPI
Илм-фан

           Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида миллий ғоя муҳим ўрин тутмоқда. Шу асосда ёш авлодни ҳар томонлама  вояга етказиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.  Олий педагогик таълим жараёнида  бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш долзарб масала қилиб белгиланган.


Миллий ғоя тарғиботининг педагогик хусусиятлари

JizDPI
Илм-фан

       Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, барча соҳаларда туб ислоҳатлар амалга оширилаётган бир даврда таълим-тарбия соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз бермоқда. Бу жараёнлар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадарлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори, “Баркамол авлод йили” давлат дастурининг қабул қилиниши туфайли ёшларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш, уларда маънавий-аҳлоқий жиҳатларни қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Айниқса, ёшлар онгида миллий ғояни таркиб топтириш, маънавиятини шакллантириш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, ижтимоий фаоллигини юзага келтириш ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини тарбиялашни давр тақозо этмоқда.



“Оммавий маданият” таҳдиди ва унга қарши курашиш давр талаби

JizDPI
Илм-фан

 


 


Ҳозирги кунда тез-тез тилга олинаётган, “Оммавий маданият” деган жозибали номни ўзига ниқоб қилиб олган, аслида бузғунчиликдан иборат, бўлган салбий ҳодиса ҳақида, унинг пайдо бўлиши сабабалари хусусида сўз борганда, аввало Президентимиз  Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини эсга олиш ҳар томонлама ўринли бўлади: “Биз бугун юртимизда янги ҳаёт барпо этар эканмиз, бир масалагаа алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни комунистик мафкура ва ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг, жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва аҳлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлиги барчамизга аён бўлиши керак”.  



Шайх Худодод Вали

JizDPI
Илм-фан

 


Мустақиллик шарофати билан қадриятларимиз ва маънавий бойликларимизга катта эътибор бериш билан биргаликда уларни тиклаш ишлари ҳам кенг миқёсда олиб борилмоқда. Айниқса, собиқ мафкура тазйиқи остида ўрганилмаган ориф-уломолар ҳаёти ва меросига катта этибор қаратилмоқда.


Орифлик – сўфийлик мақоматларидан бири бўлиб, у фақат Ҳақ моҳиятига етиб, Унинг жамолига мушарраф бўлган зотларга насиб этади. Ўтмишда бундай шарафли мақом даражага етган зотлар талай бўлиб, шуларнинг ичида бизнинг ҳам ватандошларимиз борлигини фахр билан эътироф этамиз.



Аёлни улуғлаган миллат

JizDPI
Илм-фан

Хотин қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳатлар фуқороларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришига жамиятда ўз ўрнини топа билишига хотин қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган. Юртимизда яратилган кучли ва мустаҳкам қонунчилик базаси, турли халқаро ҳуқуқий меъёрий хужжатлар аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга хизмат қилмоқда.



Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг ижтимоий-маънавий асослари.

JizDPI
Илм-фан

 


Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик ғояси – умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат киладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати булиб хизмат килади. Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик – оламдаги табиий ранг-баранглик билан жамиятдаги миллий узига хослик диалектикасини ифодалайди.


 



Жамият барқарорлигини таъминлашда ватанпарварликнинг ўрни.

JizDPI
Илм-фан

Ватанпарварлик – кишининг ўз туғилиб ўсган, камол топган жой, замин ўлкага бўлган меҳру муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган ижтимоий ва ахлоқий хислатлари, фазилатларидир. Ватанпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида шаклланадиган ижтимоий туйғудир. Ватанпарварлик, фуқаролар якдиллиги ёш ва мустақил мамлакатимиз халқининг букилмас иродаси, матонати, келажакка ва юрт истиқболига ишонч ғоялари билан мужассамлашиб, уйғунлашиб кетмокда. Айни шу нарса жамиятни қайта ўзгартириш йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга, мамлакат барқарорлиги, тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ишларида кишиларимизга ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда.