avatar
Куч
1827.91
Рейтинг
+682.42

Haydarova Sabina Utkirovna

Мақолалар

“Оммавий маданият” таҳдиди ва унга қарши курашиш давр талаби.

JizDPI
Илм-фан

Ҳозирги кунда тез-тез тилга олинаётган, “Оммавий маданият” деган жозибали номни ўзига ниқоб қилиб олган, аслида бузғунчиликдан иборат, бўлган салбий ҳодиса ҳақида, унинг пайдо бўлиши сабабалари хусусида сўз борганда, аввало Президентимиз  Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини эсга олиш ҳар томонлама ўринли бўлади: “Биз бугун юртимизда янги ҳаёт барпо этар эканмиз, бир масалагаа алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни комунистик мафкура ва ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг, жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва аҳлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлиги барчамизга аён бўлиши керак”.   


 



Юксак ҳуқуқий маданият-демократик жамият пойдевори.

JizDPI
Илм-фан

Юксак ҳуқуқий маданият жамиятдаги турли  хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи, фуқороларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яҳлитлиги ҳамда бетартиблигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омилдир. Шунинг учун хам мустакиллик йилларида ҳуқуқий маданият масаласига алохида эътибор қаратилмокда.


 



Муҳаммад Солиҳнинг маънавий мероси

JizDPI
Илм-фан

Халқимиз маънавий меросига катта ҳисса қўшган адиблардан бири Муҳаммад Солиҳ ижоди кўпгина олимларимиз томонидан ўрганиб келинган, хусусан адабиётшунос олимлар, Академик Б.Валихужаев ва доцент К,.Тоҳировнинг Муҳаммад Солиҳ хақидаги изланишларида унинг тарих олдидаги хизматларига тўхталилган ва таҳлилчилар қуйидаги фикрларни ёзадилар: Ўзбек адабиёти тарихида воқеий достоннависликнинг бошловчиси ва йирик намояндаси XV асрнинг иккинчи ярми XVI аср биринчи ярмида яшаб ижод этган Муҳаммад Солиҳдир. Унгача бизнинг адабиётимизда тарихий мавзуда яратилган воқеий достонлар деярли йўқ эди. Сайфи Саройининг “Суҳайл ва Гулдирсун” асари ва Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида тарихий-воқеий тасвир мавжуд бўлса ҳам, улар кўпроқ тўқималардан ва машхур анъанавий сюжетлардан ташкил топган.


 



Мустақил суд ҳокимиятини ривожлантириш давр талаби.

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат барпо этиш, мамлакат ҳаётида қонуннинг том маънодаги устунлигига эришиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишининг кафолатларини кучайтириш чинакам мустақил суд ҳокимиятининг мавжуд бўлиши билан боғлиқ. Худди шу мақсадда суд – ҳуқуқий тизимни демократлаштиришга йўналтирилган ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги айни муддаодир.


 



Миллий мафкура асосида жамият сиёсий маданиятини юксалтирувчи асосий субъектлар.

JizDPI
Илм-фан

Миллий мафкурани шакллантириш ва шу асосда жамият сиёсий маданиятини юксалишининг асосий субъекти бу — мамлакатдаги зиёлилардир. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида зиёлилар том маънода Миллий мафкурани шакллантирувчи ва шу орқали жамият сиёсий маданиятини юксалтиришнинг асосий субъекти бўлишида уларнинг фаолиятига асос бўлувчи иқтисодий омилларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Чунки, бозор иқтисодиётининг рақобатга асосланган шароитида “зиёлилар ўзларининг камбағаллиги ва беғаразлиги туфайли (айниқса собиқ СССР мамлакатларида) даромадли жой, ўзининг моддий муаммоларини ҳал этиши мумкин бўлган иш учун курашда самарали рақобатлаша олмайди. Зиёли моддий неъматдан кўра билимни, ижодни, фалсафий, илмий изланишни афзал кўради”.


 



Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги - мустаҳкам оила гаровидир

JizDPI
Илм-фан

        Инсоният қўлга киритган энг улкан  маънавий ютуқлардан бири  жамиятда аёллар  ва эркаклар тенглигини  таъминлаш  борасида  амалга оширилаётган ишлар ҳисобланади.  Хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятдаги, давлат бошқарувидаги ролини кенгайтириш ва бунинг учун  имкониятлар яратиб бериш ҳозирги пайтда дунё ҳамжамияти томонидан амалга оширилаётган энг муҳим гуманистик ишларнинг мазмунини белгиламоқда.


 



Никоҳ шартномаси – “Мустаҳкам оила” нинг муҳим пойдевори.

JizDPI
Илм-фан

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин оила институ­тини мустаҳкамлаш ва жамиятда кечаётган ислоҳотларда унинг ўрни ва аҳамиятини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бинобарин, оила институти фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий бўғини бўлиб, ушбу институтни ҳар томонлама ривожлантириш ўз навбатида жамиятнинг барқарорлигини таъмин­лашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.



Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг ижтимоий-маънавий асослари.

JizDPI
Илм-фан

Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик ғояси – умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат киладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати булиб хизмат килади. Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик – оламдаги табиий ранг-баранглик билан жамиятдаги миллий узига хослик диалектикасини ифодалайди.



Аёлни улуғлаган миллат

JizDPI
Илм-фан

Хотин қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳатлар фуқороларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришига жамиятда ўз ўрнини топа билишига хотин қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган. Юртимизда яратилган кучли ва мустаҳкам қонунчилик базаси, турли халқаро ҳуқуқий меъёрий хужжатлар аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга хизмат қилмоқда.



Maxsus maktablarda o’tkaziladigan tarbiyaviy ish turlari va ularning ahamiyati.

JizDPI
Илм-фан

«Kelajak avlod haqida qayg’urish,


sog'lom barkamol naslni tarbiyalab


yetishtirishga intilish bizning


milliy xuxusiyatimizdir.


 I.A.Karimov.


 


           Hozirgi kunda  jamiyatimiz uchun har tomonlama  rivojlangan fan-texnika taraqqiyotini  hayotga  tadbiq eta oladigan yetuk malakali kadrlarni tayyorlash  muhim masalalardan biridir. Bunday kadrlarni tayyorlashda,ayniqsa, turli nuqsonlarga ega bo’lgan yosh avlodni hayotda o’z o’rnini topa olishida, o’zlarini kerakli yordamlari bilan ko’maklashayotgan, hozirgi zamon  defektolog, psixolog va pedagoglarning  xissasi beqiyosdir.


 



Табиатшуносликни ўқитиш жараёнида ўқувчиларни ҳар томонлама тарбиялаш.

JizDPI
Илм-фан

Ўқувчиларни ҳар томонлама тарбиялаш учун табиатшунослик фани чексиз имкониятларга эга.


Табиатшунослик воситасида амалга ошириладиган комплект тарбия фақат дарслардагина емас балки ўқувчиларнинг синфдан ва мактабдан ташқари фаолиятларида  (екскурсия синфдан ташқари машғулот мактаб олди боғларидаги ишлар ва бошқаларда)  ҳам мунтазамлик ҳамда режалиликни талаб қилади.


 



Нутқ камчиликларини қулай ва самарали усулда бартараф этиш методикаси.

JizDPI
Илм-фан

Болалар ўсиб, улғайгани сари уларнинг нутқи ҳам ривожланиб боради. Бу даврда баъзан нутқнинг маълум даражадаги бузилишлари кузатилиши мумкин. Мактабгача тарбия ёшидаги боалаларда учрайдиган нутқ камчиликлари бартараф этиш юзасидан хилма – хил йўналишда тадқиқот ишлари олиб борилган. Жумладан, Россияда Р. Е. Левина, Л. Ф. Слирова, В. А.Кавшиков, Украинада Е. Ф. Саботович, Ўзбекистонда Л. Р. Мўминова, Е. А. Бобоева томонларидан тадқиқот ишлари амалга оширилган.   


 



Мирзо Бобур даҳоси

JizDPI
Илм-фан

Сирдарёнинг қутлуғ соҳилларидан,


Муқаддас Ганганинг бўйига етди.


Шоҳ Бобур умрининг оҳирларида,


Она диёрини соғиниб кетди...


Бегона юртларда қолган беором,


Улуғ шоир бобом, шаҳаншоҳ бобом.


 


            1494 йил. Темурийлар мулкига қарашли бўлган  Фарғона вилоятининг маркази – Ахси шаҳридан чиққан чопар Андижон сари елдек борарди. У Фарғона вилоятининг ҳокими Умаршайх Мирзо саройига шошарди.  У машъум хабарни саройга зудлик билан етказиши керак эди...


            Тариxда ўзининг тенгсиз  жасоратлари билан ном қолдирган буюк давлат арбоби, бутун туркий халқлар мумтоз адабиётига катта ҳисса қўшган нозик дидли ижодкор, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таҳликали, бир қадар шарафли, бир мунча изтиробли ҳаёт йўли шу кундан бошланган эди. Тариҳдан маълумки, Темурийзода Умаршайҳ Мирзо Ахси шаҳридаги қалъасида фожиавий ҳалок бўлгач, унинг тахти 12 ёшли ўғли Бобур Мирзога қолади. Шундан сўнг Бобур бир неча бор бобокалони Амир Темур пойтахти Самарқандни қўлга киритди. Лекин, афсуски, ҳар гал шаҳарни узоқ муддат идора қилиш унга насиб этмади. Шуни эътироф этиш жоизки, тарихда ҳеч бир саркарда Бобурчалик тақдир ўйинларига дуч келмаган. 1504 йилда Самарқандни ташлаб чиққан, Андижондан қувилган улуғ шоирнинг кейинги тақдири Ватандан айрилиқда ўтди. Бобур Мирзонинг қизи Гулбаданбегим ўзининг “Ҳумоюннома” асарида хусусан шундай дейди:“… жами 250 га яқин киши, пиёда, елкаларида чопон, оёқларида чориқ… Худога таваккал қилиб Бадаҳшон ва Кобулга йўл олдилар”. 1504 йилда Бобур Кобулга боради ва бу ерда хокимиятни эгаллайди. Шу ўринда қизиқ савол туғилади: Бобур Мовароуннаҳрга қайтиш ниятидамиди?



Истиқлол йилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши

JizDPI
Илм-фан

              Ўтмиш аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш,  уларни муносиб қадрлаб, ўзимиздан кейинги авлодларга етказиш ҳар бир маърифатли инсоннинг олдидаги долзарб ва эзгу тилагидир. Зеро, аждодлар ярятган маънавий бойликда келажак авлоднинг “меросий ҳақ”и (Ғ.Ғулом) бор. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Биз бугун узоқ давом этган ғафлат уйқусидан уйғондик. Тарихимизни, маданиятимизни, ўзлигимизни танидик ва тиклай бошладик”(Ислом Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. “Ўзбекистон”, 1996 й, 38 бет). Тарих силсиласидан муносиб ўта олган, ўтмиш ҳақиқатига тик кўз билан қарай олган, тақдир синовларига матонат ила жавоб қайтара олган буюк жаҳонгир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг босиб ўтган йўли ва ҳаётий фаолияти авлод вакиллари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Буюк неъмат – истиқлол туфайли Бобур ижодини, ҳаёт йўлини чуқурроқ ўрганиш, ҳар томонлама тадқиқ этиш ҳамда қолдирган бой меросни асраб – авайлашга эътибор қаратилди.



Глобаллашув: субъектлар, манфаатлар ва зиддиятлар

JizDPI
Илм-фан

XX-асрнинг иккинчи ярмида бутун жахонни ларзага солган глобал муаммолар ҳозирда кўплаб олимларнинг тадқиқот марказидадир. Глобал муаммолар моҳият-мазмуни, шакл ва босқичларига қараб жуда мураккаб тизимни қамраб олади.


  Турли олимлар бу муаммоларнинг маълум қирраларини ўрганмоқдалар, аммо шунгдек унинг тадқиқ этилмаган томонлари ҳам мавжуд. Умумсайёравий муамолар инқирозларининг натижаси эканлигини илмий томондан олимлар тўлиқ исботладилар ва уни қуйидагича тахлил этдилар. “XX-асрнинг урталаридан инсоний иқтисодий, ижтимоий, демографик, экалогик, маданий инқирозга дуч келди. Чорак аср ўтмасдан бу инқироз умумумсайёравий, умуминсоний глобал воқеликка айланди”. Глобал муаммоларнинг келиб чиқишига инсониятнинг ўзи асосий сабабий омил эканлиги, Э.Кан, Э  Тофлер, А.Печчеи, Д. Медоуз, Ян. Ченберген, Р.Робертсон каби олимларнинг илмий изланишларида ўз тасдиғини топган. Оғриқли муаммолар сирасига маънавий тизимдаги зиддиятлар ҳам киради.



Ўзбек тили тарихини ўрганишда “Бобурнома” асарининг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Заҳириддин Муҳаммад Бобур атоқли давлат арбоби, саркарда, шу билан бирга, истеъдодли шоир, адиб, заковатли олим ва таржимондир.


            Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин тил, миллат, халқ тушунчалари ўз асл маъно-моҳиятини кашф этди. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Она тилимизнинг  азалий ҳақ-ҳуқуқлари тиклангани, ҳақиқий ўзбекона урф-одатларимизнинг ҳаётдан ўрин олаётгани, қадриятларимизнинг ўз ўрнини топа олаётгани ҳам одамлар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда”.(Ислом Каримов. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Тошкент: “Ўзбекистон”, 1992.).



Мирзо Бобур Абдураҳмон Жомий ҳақидa

JizDPI
Илм-фан

 


            Соҳа мутахассисларининг эътирофича, ХV – ХVI  асрлардаги Марказий Осиё тарихини Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”си ва Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг  “Тарихи Рашидий” асарлари тадқиқи асосида яратиш мумкин экан.


            Дарҳақиқат, ХV – ХVI асрлардаги Моворауннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистон ҳудудида юз берган ижтимоий, сиёсий, адабий, маданий воқеаларни ўрганишда “Бобурнома”нинг ўрни беқиёс эканлигини ҳар бир маърифатли инсон эътироф этади.



Бобур асарларида муаммо санъати

JizDPI
Илм-фан

         


Муаммо жанридаги шеърлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ижодиётида муҳим ўрин тутади.  Шоирнинг ҳозирга қадар 54 та туркий тилдаги муаммолари маълум. Уларнинг 52 тасини илк бор Фуод Купрулизода 1931 йили “Миллий татаббуълар” мажмуъасида эълон қилган. 


            Саидбек Ҳасанов томонидан нашрга тайёрланган “Бобур шеъриятидан” номли китобга ҳам 52 та муаммо киритилган(Бобур Заҳириддин Муҳаммад.  Бобур шеъриятидан. –Т.: Фан, 1982. –Б. 130-131).



“Бобурнома”да тарихий сиймолар тасвири

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, миллий қадриятларга муносабат тубдан янгиланди. Бинобарин, тарих саҳнасида ўз сиёсий мавқеи, миллий давлатчилик тараққиётида алоҳида хизматлари жамулжам буюк шахслар солномасини яратиш ҳаётий эҳтиёжга айланмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» тарихий мемуар асарида тарих саҳнида темурийлар сулоласи вакили, буюк саркарда ва давлат арбоби, миллат қаҳрамони Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мураккаб қисмати, унинг шайбонийларга қарши олиб борган узоқ йиллик курашлари ҳақида қимматли маълумотлар берилган. “Бобурнома” биз учун тарихий манбалар асосида буюк саркарда изчил фаолиятини кузатиш ҳамда баҳолаш имконини беради. Муаллифнинг маҳорати шундаки, у ХV аср охири, ХVI аср бошларидаги Мовароуннаҳр, Афғонистон, Ҳиндистон ҳамда Эрон халқлари ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, адабий-маданий, географик ҳамда этнографик ўзига хосликлари ҳақида  батафсил ва қимматли маълумотлар бериб ўтган.