avatar
Куч
1827.91
Рейтинг
+682.42

Haydarova Sabina Utkirovna

Мақолалар

Жамият сиёсий янгиланишида ҳуқуқий маданиятнинг уйғунлиги.

JizDPI
Илм-фан

 


Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги сиёсати изчил равишда такомиллашиб бормоқда. Мазкур ислоҳотлардан кўзланган мақсад – инсонпарварлик, ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш ва унинг асосий тамойиллари – маънавият, адолат, халқпарварлик ва инсонпар-варликни тўла – тўкис жорий этишдир.


Бугун Ўзбекистон ўз олдига қўйган буюк мақсад йўлида собитқадамлик билан илгарилаб бормоқда.



Оила фаровонлиги-миллий фаровонлик асосидир.

JizDPI
Илм-фан

Шахс маънавиятини шакллантиришнинг энг мақбул маскани оиладир.


Яъни унинг дунёқараши, эътиқоди, ҳаётий тамойиллари, идеаллари, қадриятлари, айнан жамиятнинг бош бўғинида илдиз отади ва шу орқали халқ маънавияти мужассамлашиб, кўп асрлик анъаналар авлоддан-авлодга етказилади. Шундай экан, инсон шахсини шакллантириш оиладан бошланади. Оила мураккаб ижтимоий гуруҳ бўлиб, биологик, ижтимоий, ахлоқий, мафкуравий ва руҳий муносабатларнинг бирлашуви натижасида вужудга келади. Оила тор маиший тушунча эмас, балки у ижтимоий жамоадир. Шу сабабли оилалар бирлашиб жамиятни ташкил этади.


Жамиятдаги ўзгаришлар оилага таъсирини кўрсатганидек, оиладаги ўзгаришлар ҳам жамиятга ўз таъсирини кўрсатади. Буни биз мамлакатимизда 2013 йил -“Обод турмуш” деб эълон қилиниши мисолида кўришимиз мумкин. Шу муносабат билан ҳукуматимиз ишлаб чиққан тадбирлар оилани ижтимоий муҳофаза қилиш, оилада ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, оиланинг ҳуқуқий тамойилларини кенгайтириш ва бошқа оилани мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларга қаратилди. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек, ”Халқимиз қадим-қадимдан оилани муқаддас деб билган. Оила аҳил ва тотув бўлса, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Оила фаровонлиги - миллий фаровонлик асосидир”.



Ўқувчиларга сабзавот маҳсулотларига пазандалик ишлов бериш усулларини ўргатиш

JizDPI
Илм-фан

Сабазавотлар кишиларнинг овқатланишида муҳим роль ўйнайди. У таом хазм қилишни яхшилайди, танада нордон-ишқорли мувозанатни сақлайди ва суюқлик алмашинишини таъминлайди. Улар инсон организми учун зарур бўлган дармондориларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Сабзавотлар таркибидаги асосий моддаларни сақланишида уларга пазандалик ишлов бериш усулларининг аҳамияти катта.


         Мазкур мақолада сабзавот маҳсулотларига пазандачилик ишлов бериш кетма-кетлиги хақида ўқувчиларга тушунчалар бериш масаласи қаралади.


           Умумий овқатланиш шахобчаларида сабзавотлар яхна таомлар, суюқ овқатлар, сардаклар, сабзавот таомлар ва гарнирлар тайёрлашда кўплаб ишлатилади. Бундай таомларни тайёрлаш учун ишлатиладиган сабзавотларнинг сифатига катта эътибор қаратилиши лозимлиги ҳақида ўқитувчи тўхталиб ўтади, чунки сифати ёмон сабзавотга ишлов беришда чиқит миқдори кўпаяди ва тайёрланган таомлар сифати ёмонлашади. Сабзавотлар сифати асосан уларнинг ранги, ҳиди, таъми, зичлигига қараб аниқланади.


Касб – ҳунар коллежлари «Электр энергетика» йўналиши бўйича ўқув фанлари блоклари орасидаги алоқадорлик

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда жамиятимиз ва унинг тараққиётини электр токи, электр энергияси, умуман, электрлаштирилган жихозларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Умуман олганда, ҳар қандай соҳада ва ҳар қадамда электр токига оид тушунча, жараён ёки ҳодисага дуч келамиз. Халқ хўжалигининг барча соҳаларини электр энергиясиз тасаввур қилиб бўлмаслигига сабаб электр энергия истеъмолчиларининг барчаси ягона бир мақсадни кўзлаб яратилган, яъни инсон ҳаётини яхшилаш, унинг ўсиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжини қондиришдан иборат. Ушбу йуналишдаги таълим-тарбия  жараёнини такомиллаштириш зарурлиги бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир. Бу масалани ҳал этиш  «Таълим тўғрисида» ги Қонун ва  «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ҳам қараб чиқилган. Бу ҳужжатлар халқ таълими тизимидаги кичик мутахассислар тайёрлаётган Касб -ҳунар коллежлари (КҲК)  зиммасига ҳам маълум бир  масъулиятлар юклайди.



Лойиҳали таълим асосий босқичлари

JizDPI
Илм-фан

Таълим тизими учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида республикамизда катта амалий ишлар қилинмоқда. Малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим омилларидан бири — бу таълим сифати ва самарадорлигини оширишдир. Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ўқитишнинг замонавий усуллари, шакл ва воситалари ҳамда интерфаол  технологиялари, хусусан,  лойиҳали таълимнинг ноанъанавий методлари муҳим ўрин тутади.



Жамият барқарорлигига таҳдидларга қарши фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш

JizDPI
Илм-фан

Геосиёсий ва геомафкуравий таҳдидлар  бугунги кунда энг интенсив жиҳатдан ривожланаётган воқелик ҳисобланади. Табиийки, унда геосиёсий манфаатлардан келиб чиқиб турли субъектлар тўқнашадилар. Бу вазиятда Ўзбекистоннинг рақиблари билан манфаатлари тўқнашуви бу қуролли урушлар сингари эмас, балки сиёсий ва ғоявий  ресурслардан оқилона фойдаланиб, қарама-қаршиликни бартараф этиш усули  устувор ҳисобланади.


Мазкур масала юзасидан яна шуни  айтиш мумкинки, Ўзбекистон жойлашган минтақа бу кўпгина қудратли давлатларнинг манфаатлари тўқнашган ҳудуд ҳисобланади. Бу эса мамлакатимиздаги мафкуравий жараёнларда ўзига хос мураккаб вазиятни юзага келтириши мумкин. Шу сабабли, мамлакатлар геостратегик режаларида  рақобатнинг кучайиши муносабати билан таҳдидлар тўғрисидаги турли қарашлар эволюцияси акс этиши лозим. Чунки, геосиёсий рақобат турли эҳтимолдаги таҳдидларнинг стратегик мақсади, вазифалари, кўлами, шакллари ва бошқа асосий кўрсаткичларига таъсир этади.



“БОБУРНОМА”ДА ТИББИЁТГА ОИД АТАМАЛАРНИНГ ИФОДАЛАНИШИ

JizDPI
Илм-фан

Ақлий жиҳатдан етук, ахлоқан баркамол, маънавий гўзал инсонларни тарбиялаб етказиш муаммоси асрлар давомида кишилик жамиятининг олий мақсади бўлиб келган ва бугунги кунда истиқлол туфайли мустақилликка эришган юртимизда ҳам ниҳоятда муҳим долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ҳар қандай мамлакатнинг эртанги куни, келажак тараққиёти биринчи галда ўз халқининг, ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолоти билан ўлчанади.